Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эштон Катчер дунёнинг энг бой актёрига айланди

Эштон Катчер дунёнинг энг бой актёрига айланди

Фото: AP

Омадли сармоялар ва фойдали таниш-билишлар туфайли Эштон Катчер дунёдаги энг бадавлат актёрга айланди. Бугунги кунда унинг инвестиция портфели 9 миллиард доллардан ошди.

Унинг «Anthropic» компаниясига тикилган 35 миллион долларлик (кейинроқ 435 млн долларга етказилган) сармояси IPOдан сўнг 7 миллиард долларгача ўсди. Актёр бундан аввал «Uber», «Airbnb», «Spotify» ва «OpenAI» лойиҳаларига ҳам пул тикканди.

Эътиборлиси, актёрнинг бўлажак рафиқаси Мила Кунис ўз вақтида Катчерни сармоя билан шуғулланишдан қайтарган ва бундан 15 йил муқаддам «Uber» ҳамда биткоинга пул тикишни даҳшатли хато деб атаганди.

Маълумот учун: Эштон Катчер (1978 й.т.) «Жобс» («Jobs», 2013) филмида «Apple» асосчиси Стив Жобс образини гавдалантирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг