Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Навоий вилояти Учқудуқ туманида икки «Nexia» тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, соат 21:20 ларда 1998 йилда туғилган Нехиа русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги бошқа Нехиа билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомашина салонларида бўлган 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Икки ҳайдовчи Зарафшон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг