Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда бюджетга 24 млрд сўм зарар етказган «тадбиркор» фош қилинди

Навоийда бюджетга 24 млрд сўм зарар етказган «тадбиркор» фош қилинди

Навоий вилоятида давлат манфаатларига 24 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди.

Ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманида ўтказган текширувида анқиланган.

Хабар қилинишича, қурилиши тугалланмаган бинода фаолият кўрсатиб келган майнинг фермаси фуқаро Р.Э.И. га тегишли бўлиб, қурилмаларнинг умумий истеъмол қуввати 840,4 кВтни ташкил қилади. Фуқарога тегишли майнинг қурилмалари қуввати 630 кВАга тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланиб олган.

Ҳозирда ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд 415 млн 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг