Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда Cobalt’га ўрнатилган газ баллони портлади. Қурбон бор

Навоийда Cobalt’га ўрнатилган газ баллони портлади. Қурбон бор

Жорий йилнинг 24 декабр соат 09:50ларда фуқаро Ф.Д. ўзининг бошқарувида бўлган Cobalt автомашинаси билан  Қизилтепа туманидаги «Бургер» кафеси олдидаги автотураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

Натижада ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Ш.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг