Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ногиронларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоиз чегирма берилади

Ногиронларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоиз чегирма берилади

Сенатнинг 47-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, қонун билан 2 та кодекс ҳамда 15 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда;
  • интеллектуал мулк объектлари бўйича давлат экспертизасини ўтказувчи ваколатли ташкилот сифатида Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси белгиланмоқда;
  • товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш муддатини қисқартирилмоқда;
  • адлия органларига интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш ваколати берилмоқда;
  • давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати адлия органларига ўтказилмоқда.
  • Бундан ташқари, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг