Ноқонуний майнинг ва крипто-активлар айланмаси учун жавобгарлик белгиланяпти
Бугун, 19 сентябр куни Олий мажлиқ Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан мобил қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини ёки абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартирганлик ёки унинг нусхасини кўчирганлик учун, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик ва майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи нормалар белгиланмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг шу йил 5 сентябр куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter