Оҳангарон ҳокимлиги бюджетдан ходимларни рағбатлантириш учун қарийб 600 млн сўм, байрам тадбирларига 150 млн сўм ажратмоқда
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил III чорак якуни билан даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан маблағ йўналтирилиши тўғрисида ҳокимнинг қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар портали муҳокамасига қўйилди.
Қарорга кўра, даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисмидан жами 2 миллиард 232 миллион сўм йўналтириш кўзда тутилган.
Бунда «Аёллар дафтари» жамғармаси учун 335 миллион сўм, фуқаролар ташаббуси жамғармаси — «Open budjet» учун эса 670 миллион сўм ажратиш режалаштирилган.
Шунингдек, ходимларни рағбатлантириш мақсадида 592 миллион сўм бюджетдан олинмоқда.
Қарорда тумандаги байрам ҳам эсдан чиқмаган. Тадбирларини ўтказиш учун 150 миллион сўм йўналтирилади.
Айтилишича, маблағ йўналтирилиши юзасидан Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутатларининг билдирилган қўшимча таклифлари ҳам инобатга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter