Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавирус қандай беморларда оғир кечишини олдиндан аниқлаш йўлини топди

Олимлар коронавирус қандай беморларда оғир кечишини олдиндан аниқлаш йўлини топди

Россиялик олимлар коронавируснинг илк белгилари пайдо бўлган даврдаёқ касаллик беморда келгусида қандай кечиши ва қандай оқибатларни юзага келтириши масаласида изланишлар олиб бориб, якунда кутилган ижобий натижага эришишди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  

Янги диагностика усули CОVID-19га чалинган беморлар организмида касалликнинг оғир шакли ривожланишидан огоҳлантирувчи жараённи аниқлаш имконини беради.

Яъни ана шу хавф мавжуд бўлса, беморлар қон плазмаси таркибида холестерин миқдори деярли ярмига камайиши кузатилади. Кўрсаткич қанча пасайгани сари хасталик шу қадар оғир шаклга ўтиши мумкинлиги аён бўлади.

«Холестерин миқдорининг кескин камайиши касаллик кучайиб кетишига доир ёмон прогноздир, — деб тушунтиради мутахассислар. — Масалан, шундай ҳолат коронавирусга чалинган беморда қайд этилса, у тез орада реанимацион ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин».

Олимлар изоҳига кўра, холестерин миқдори камайишининг бир неча сабаблари бор. Жумладан, бу ҳолат холестерин метаболизми ва ҳужайра рецепторлари фаоллиги ошиши учун масъул бўлган генларнинг нотўғри ишлаши туфайли юзага келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг