Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган 6 ойда 10,3 минг нафар фуқаро турли муддатларга қамалган – Олий суд

Ўтган 6 ойда 10,3 минг нафар фуқаро турли муддатларга қамалган – Олий суд

Олий суд судлар томонидан 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан ахборот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи ярмида судланган шахслар сони 29 382 нафарни ташкил этиб, шундан 10 287 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 18 579 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 516 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 26 028 нафари эркак, 3 354 нафари аёл, 11 145 нафари ёшлар (шу жумладан 1 068 нафари вояга етмаган) ва 1 105 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

465 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.

3 432 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 16 624 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 5 620 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 6 976 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

71 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини фирибгарлик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш, қасддан баданга енгил шикаст етказиш, безорилик, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ҳамда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг