Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган ҳафта энг қиммат авторақам аукционда 305,9 млн сўмга сотилган

Ўтган ҳафта энг қиммат авторақам аукционда 305,9 млн сўмга сотилган

4-10 сентябр кунлари оралиғида 1 388 та авторақамлар бўйича ауцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 6 млрд 80,3 млн сўмни ташкил этди.

Амалга ошган битимларнинг 80 фоиз улуши жисмоний шахсларга (4 млрд 849,5 млн сўмга тенг 1 269 та авторақам) ва 20 фоиз улуши юридик шахсларга (1 млрд 230,8 млн сўмга тенг 119 та авторақам) тўғри келган.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 4,4 млн сўмни ташкил этган бўлса, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 305,9 млн сўмни ташкил қилди.

Биржа хабарларига кўра, ушбу даврда  avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 7 572 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган бўлиб, шундан 3 750 таси жисмоний шахслар учун ва 3 822 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, аукционда рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 579 507 нафарни ташкил этиб, шулардан 554 564 нафари жисмоний шахслар ва 24 943 нафари юридик шахсларга тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг