Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили ўзбекистонликлар банклар орқали 12,2 млрд долларни «майдалаган»

Ўтган йили ўзбекистонликлар банклар орқали 12,2 млрд долларни «майдалаган»

Ўтган йили тижорат банклари жисмоний шахслардан жами 12 млрд 267,4 млн АҚШ доллари сотиб олган.

Бу ҳақда 2023 йил якунлари бўйича Марказий банкнинг Статистик бюллетенида маълум қилинди.

Йил давомида тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга сотилган чет эл валютаси ҳажми эса 9 млрд 59 млн долларни ташкил қилган. 

Ойлар кесимида тижорат банклари томонидан АҚШ валютасининг энг кўп хариди август ойида бўлган: 1 млрд 320,8 млн доллар. Энг кўп сотув эса июль ойида – 829,6 млн доллар.

Шунингдек, ўтган бир йилда:

  • Евро (харид ва сотиш) – 44,7 млн (52,9 млн);
  • Англия фунт стерлинги – 2,2 млн (2,4 илн);
  • Россия рубли – 1 млрд 660,5 млн (1 млрд 707,4 млн);
  • Қозоғистон тенгеси – 401,8 млн (416,4 млн).  
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг