Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон икки қўшниси билан сув-энергетика тизими иш режими борасида келишиб олди

Ўзбекистон икки қўшниси билан сув-энергетика тизими иш режими борасида келишиб олди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамраев иштирок этган. Шунингдек, Қозоғистон энергетика вазири А.Саткалиев, Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Н.Нуржигитов ва Қирғиз Республикаси энергетика вазири Т.Ибраев ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этган.

Шу билан биргаликда ушбу учрашувда меҳмон сифатида Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари К.Аббосов ҳам таклиф этилган.

Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.

Мазкур тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, «Қамбарота ГЭС-1» қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ҳамда сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, учрашувда Хитойнинг «CЕЕC» компанияси вакиллари билан Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятида «Чотқол» ГЭС қурилиши юзасидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туриш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан «йўл ҳаритаси»ни имзолаш таклиф этилди ҳамда тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг