Ўзбекистон Қозоғистонга 12 миллиард куб сув юборди

2024 йилнинг 1 октябридан жорий йилнинг 1 апрелига қадар Сирдарё дарёсидан Туркистон вилоятининг «Шардар» сув омборига 12,6 миллиард куб метр сув келиб тушган.
Бу дастлаб тахмин қилинганидан 1,7 миллиард куб метр кўпроқ. Шундан 1,8 миллиард куб метр сув шимолий Орол денгизига юборилган.
Таъкидланишича, сув суғориш даврида Қозоғистоннинг жанубий вилоятларини суғориш учун ишлатилади.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат келишувига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг 1 октябридан 2025 йилнинг 1 октябрига қадар 16 миллиард куб сув етказиб бериши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter