Меҳмонлар устидан пул сочган куёв олти ойга қамалди

Нигерия суди миллий валютани муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни бузган Абдуллоҳ Мусо Ҳусайнини олти ойлик қамоққа ҳукм қилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
У ўз тўйида меҳмонлар устидан пул сочган.
Нашр қайд этишича, сўнгги ойда мамлакатда учинчи одам шу тарзда судланди. Нигерия тўйларида урфга кирган «пул сочиш» одати 2007 йилда қонун билан тақиқланган эди.
Иқтисодий ва молиявий жиноятлар бўйича комиссия вакили гувоҳлик беришича, Ҳусайни ўз тўйида 1000 найралик купюралардан бир пачкаси (жами тахминан 65 АҚШ доллари)ни рақсга тушаётган меҳмонлар устидан сочган.
Суд унинг қилмишини миллий валютани қасддан камситиш дея баҳолади ва бунинг учун қонунда кўзда тутилган жазонинг энг оғирини белгилади.
«Асал ойи» қамоқда ўтади...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter