Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон темир йўллари учун 220 млн еврога 6 та электропоезд харид қилинади

Ўзбекистон темир йўллари учун 220 млн еврога 6 та электропоезд харид қилинади

Ўзбекистон темир йўллари учун Корея Эксимбанки иштирокида 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар харид қилинади. Бу борада 2024 йил 14 июнда Корея Республикасининг «Hyundai Rotem» компанияси билан шартнома имзоланган бўлиб, 12 август куни лойиҳани амалга оширишга тдоир Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 220,03 млн еврога тенг. Лойиҳани амалга ошириш даври эса 6 йилни ташкил қилади.

Мазкур лойиҳа билан йўловчи ташишни йилига 1,3 млн нафарга етказиш ҳамда 300 нафардан ортиқ қўшимча иш ўринларини яратиш режа қилиняпти.

Лойиҳанинг ўз-ўзини оқлаш тахминий муддати эса 25,1 йил этиб белгиланган. 

Корея Эксимбанкининг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар – «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ ва унинг таркибидаги «Темирйўлэкспресс» AЖ ҳисобланади.

Маълумот учун, 2024 йил якунига қадар 465 км бўлган Бухоро-Урганч-Хива, 2026 йил якунига қадар 196 км бўлган Мискин-Нукус темир йўл участкаларида электрлаштириш ишларининг якунланиши натижасида электропоездлар ҳаракати 250км/соатгача етказиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг