Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида фойдали қазилмалар соҳасида англашув меморандуми имзоланди

16 сентябр, душанба куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари О.Насриддинхўжаев ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник  фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим хомашё соҳасида (CRM) ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Фойдали қазилмалар бўйича мулоқотни бошлаш борасидаги илк қадамлар эса 2023 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида икки давлат раҳбарларининг юқори даражадаги учрашувида қўйилган эди.

«Мазкур меморандум Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистоннинг ўша саъй-ҳаракатларни илгари суриш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги дастлабки одимларидан бири бўлди.

Келишувдан кўзланган мақсад мамлакатлар ўртасида муҳим хомашё соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бошқа йўналишлардаги алоқаларни ҳам ривожлантиришдан иборат», – дейилади Кон-геология вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, ушбу ҳужжат муҳим хомашё соҳасида АҚШ – Ўзбекистон мулоқотининг давом этишига, геология қидирув, қазиб олиш ва юқори қийматли маҳсулот занжирини яратиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг