Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Иттифоқчилик муносабатларига доир шартнома имзоланди

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Иттифоқчилик муносабатларига доир шартнома имзоланди

Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилдилар.

Давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • Меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
  • Мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, ўрта махсус, олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;
  • 2024-2026 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси";
  • 2024-2026 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги Адлия академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Суд экспертизаси марказлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.

Ташриф доирасида Тошкент ва Боку, Шаҳрисабз ва Байлаган, Жиззах ва Губа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг