Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилинди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилинди

Бугун, 22 январ куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов расмий ташриф билан келган Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовни билан учрашди.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов делегация аъзоларини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўплаб соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Учрашувларда делегация раҳбари билан Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг мудофаа соҳасидаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Учрашув сўнгида мудофаа вазирлари томонидан Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасидаги 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди.

Расмий қабулдан сўнг Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов бошчилигидаги ҳарбий делегация вакиллари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг