Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда аниқланган олтин захиралари 6,4 минг тоннани ташкил этади – тадқиқот

Ўзбекистонда аниқланган олтин захиралари 6,4 минг тоннани ташкил этади – тадқиқот

Ўзбекистон рангли металларга бой бўлиб, унинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшадиган сезиларли захираларга эга.

Прогрессив ислоҳотлар марказининг «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш: «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг таҳлили» номли мақоласида Кон саноати ва геология вазирлиги маълумотларига таяниб, Ўзбекистонда олтин (жаҳон миқёсида 5-ўрин), уран (12-ўрин), мис (8-ўрин), калий тузлари (4-ўрин) каби асосий фойдали қазилмалар захиралари мавжудлиги айтилади.

Бу эса Ўзбекистонни ресурслар бўйича дунёнинг биринчи ўнта давлати қаторига киритади.

Ўзбекистон ўз захираларидан ташқари олтин (жаҳон миқёсида 10-ўрин) ва уран (жаҳон миқёсида 7-ўрин) бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. Аммо Марказ мамлакат ҳудудининг бор-йўғи 40 фоизи батафсил ўрганилгани ва бу жуда катта, аммо ҳали фойдаланилмаган салоҳиятдан далолат беришини таъкидлайди.

«Жумладан, Ўзбекистонда аниқланган олтин захиралари 6,4 минг тонна, кумуш 24,6 минг тонна, мис 21,3 миллион тоннани ташкил этади», – дейилади мақолада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг