Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш ҳақидаги таклиф бўйича изоҳ берилди
Бир муддат аввал Жаҳон банки Ўзбекистонда пенсия ёшини 65 ёшга оширишни таклиф қилмоқда, деган мазмундаги хабар берилган эди.
Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётан ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ берди. Унга кўра, Жамғармада бу борада ҳеч қандай ўзгаришлар кутилмаяпти.
«Пенсия жамғармасида ҳозирда бу борада ҳеч қандай таклиф ёки лойиҳа кўриб чиқилмаяпти. Шунингдек, бу масала кун тартибида ҳам эмас. Хавотирга ўрин йўқ», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда пенсия ёши 55-60 ёшни ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter