Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга 800 минг доза Pfizer вакцинаси келтирилди

Ўзбекистонга 800 минг доза Pfizer вакцинаси келтирилди

27 март, душанба куни COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга Испания томонидан тақдим қилинган 800 640 доза Pfizer (TRIS, RTU original) вакцинаси келтирилди.

Шу билан март ойида Ўзбекистонга олиб келинган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 2 960 640 дозага етган.

Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсуновага кўра, ушбу Pfizer вакцинасининг аввалги версияларидан фарқи улар вируснинг энг сўнгги штаммларига таъсир қилиш имконияти юқори.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонга тақдим қилинган вакциналарнинг мамлакатлар кесимидаги тақсимоти қуйидагича:

  • Швециядан - 722 880 доза;
  • Италиядан - 702 720 доза;
  • Испаниядан - 800 640 доза;
  • Чехиядан - 446 400 доза;
  • Хорватиядан - 288 000 доза.

Маълумот учун, жорий йил 31 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари бошланганига 2 йил тўлади. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг