Ўзбекистонга даволаниш учун келганлар сони 2,5 баробарга ошган – статистика
Ўзбекистонга даволаниш учун келганлар сони бир йилда 2,5 баробарга ошган. Бу ҳақда Давстатқўм ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январ-ноябр ойларида жами 65,6 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу эса ушбу кўрсаткичнинг 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда (2021 йилда 26,5 минг нафар) 39,1 минг нафарга ёки 2,5 мартага ошганини билдиради.
Ҳисобот даврида, жумладан:
- Тожикистон - 34 084 киши
- Қозоғистон - 23 907 киши
- Қирғиз Республикаси - 6 405 киши
- Россия Федерацияси - 1 086 киши
- Бошқа давлатлардан - 137 киши даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter