Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар бўйича маълумот берилди

Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар бўйича маълумот берилди

2024 йилнинг январь-апрель ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг энг кўпи – Ҳиндистон (2 090 нафар), Туркманистон (1 627 нафар) ва Тожикистон (758 нафар) давлатларидан бўлса, мазкур рўйхатни Қозоғистон (102 нафар), АҚШ (118 нафар) ва Афғонистондан (132 нафар) келган талабалар тугатиб беради.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони 16,8 минг кишини ташкил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг