Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро SAT имтиҳонида рекорд натижани қайд этди

Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби битирувчиси Парвиз Туксанов SAT имтиҳонида 1560 баллни қўлга киритиб, рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Парвиз Туксанов ўтган ўқув йилида билиш даражасини белгиловчи халқаро IELTS имтиҳонида 8.5 баллни қўлга киритиб, бу борада Ўзбекистон ёшлари орасида энг яхши натижани қайд этган эди.
Маълумот учун, SAT имтиҳони – «академик баҳолаш тести» бўлиб, абитуриентларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини текшириш учун ўтказиладиган халқаро имтиҳон. Дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқиш истагида бўлган ёшлар, албатта SAT сертификатига эга бўлишлари шарт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter