Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Улуғбек Лапасов (қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида) Куба Президенти Мигел Марио Диас-Канель Бермудесга ишонч ёрлиқларини топширди.

«Дунё» АА берган хабарга кўра, тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбатда Президент Мигель Бермудес Куба Ўзбекистон билан дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган муносабатларни қадрлашини таъкидлади.

Шунингдек, у Куба ҳукуматининг расмий Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги билдирди.

Куба Президенти савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва туризм жабҳаларида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун улкан салоҳият ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Учрашув сўнгида Мигель Бермудес Ўзбекистон Президентига ҳурмат ва эзгу тилакларни етказди.

Элчи Улуғбек Лапасов Гаванага ташрифи давомида Куба миллий қаҳрамони Хосе Марти ҳайкали пойига гул қўйди. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, Парламент, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «БиоКубаФарма» биотехнологиялар ва фармацевтика саноати гуруҳи билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Куба ўртасида дипломатик муносабатлар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган. Улуғбек Лапасов эса Ўзбекистоннинг Кубадаги 18 йилдаги биринчи элчисидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг