Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ раҳбари қатор давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

ТИВ раҳбари қатор давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов қатор элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. 

Дастлаб вазир Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рашад Мамедов жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. 

Учрашувда сиёсий мулоқотнинг юқори суръатини юксак даражада давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шундан сўнг, вазир Аргентинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Энрике Игнасио Феррер Виейрадан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. 

Кун давомида шунингдек, Гамбиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алкали Фанка Контех, Португалиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сара Мартинш, Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёханна Мария Огрен ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ерали Тугжановдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олинди. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг