Ўзбекистонга 8 ойда 46 мингдан ортиқ хорижлик даволаниш учун келди
2026 йил январ–август ойларида 46 минг 157 нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Мазкур даврда келган хорижликларнинг энг кўп қисми Тожикистон фуқаролари бўлган. Улар сони 24 минг 293 нафарни ташкил этган.
Қирғиз Республикасидан 11 минг 853 нафар, Қозоғистондан эса 7 минг 22 нафар фуқаро даволаниш учун Ўзбекистонга келган.
Хорижлик беморлар оқимида Тожикистон биринчи ўринда турибди. Ундан кейин Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон қайд этилган.
Агар Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан келганлар биргаликда ҳисобланса, уларнинг умумий сони 36 минг 146 нафарни ташкил қилади. Бу жами хорижлик беморларнинг қарийб 78,3 фоизига тенг.
Афғонистондан 1 минг 596 нафар, Россиядан 1 минг 225 нафар фуқаро даволаниш мақсадида келган. Бошқа давлатлардан эса 168 нафар киши қайд этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter