Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг бош арчаси Тошкентнинг қаерида ўрнатилгани айтилди

Ўзбекистоннинг бош арчаси Тошкентнинг қаерида ўрнатилгани айтилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда янги йил арчалар ўрнатиладиган манзиллар рўйхатини маълум қилди.

Қайд этилишича, янги милодий сана арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади.

Ўзбекистоннинг бош арчаси Юнусобод тумани Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдонда ўрнатилади.

Шунингдек:

Шайхонтоҳур тумани: 

  • «Наврўз» боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ёнида
  • Tashkent city боғи

Мирзо Улуғбек тумани: 

  • Central Park (собиқ Тельман) боғи
  • «Янги Ўзбекистон» боғи
  • «Локомотив» боғи

Чилонзор тумани: 

  • Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
  • «Humo Arena» муз саройи олдидаги майдон
  • Magic City боғи

Миробод тумани: 

  • Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи

Бектемир тумани: 

  • Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон

Сергели тумани: 

  • «Марказий хиёбон» боғи

Янгиҳаёт тумани: 

  • Index савдо мажмуаси.

Олмазор тумани: 

  • «Беруний» метро бекати яқинидаги майдон

Учтепа тумани: 

  • «Сеул эко» боғи

Яккасарой тумани: 

  • «NEXT» кўнгилочар-савдо маркази

Яшнобод тумани: 

  • Ашхобод боғи 
  • «Авиасозлар» саройи олдидаги майдон.

Байрам дастурлари пойтахт ҳудудларида 25 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг