Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ўз миссиясини якунлаяпти
Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров ўзининг дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан Рим шаҳрида Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Эдмондо Чириелли билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Эдмондо Чириелли Отабек Акбаровнинг ўтган беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолади ва Италия ТИВ номидан икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш, уларга кўп қиррали ва барқарор тус бериш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 10 дан ортиқ янги ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзолангани, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, саноат мулки, қишлоқ хўжалиги, маданият соҳаларидаги битимлар эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил август ойида Италияга элчи этиб тайинланган Отабек Акбаров бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Грециядаги элчиси ҳамда республиканинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP)даги доимий вакили сифатида ҳам фаолият юритган.
Маълумот учун, айни пайтда Исталияда Ўзбекистоннинг 2 та фахрий консуллиги Флоренция ва Миланда ташкил этилган. Италиянинг бошқа минтақаларида ҳам фахрий консулликларни очиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter