Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг яна беш ҳудудидан Истанбулга авиақатновлар режалаштириляпти

Ўзбекистоннинг яна беш ҳудудидан Истанбулга авиақатновлар режалаштириляпти

Жорий йил 15-16 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия томонининг икки давлат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга доир маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Тадбирда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги кундаги ҳолати, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш масалалари муҳокама қилинган.

Музокаралар сўнггида икки давлат ўртасид авиақатновлар сонини ҳафтасига 58 тадан 72 тага ошириш ҳамда янги йўналишлар очиш бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, 2023-2024 йилларда Тошкент ва Истанбул ўртасидаги қатновлар сонини ҳафтасига 38 тадан 50 тага етказиш ҳамда Қарши, Термиз, Нукус, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Истанбулга янги авиақатновлар йўлга қўйишга келишиб олишди. Шунингдек, бу борадаги тегишли ҳужжат имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг