Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди

Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатининг энг нуфузли ташкилоти – Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси (ITIA)нинг тўлақонли аъзосига айланди.

«Дунё» АА берган хабарга кўра, Ўзбекистоннинг ITIAга аъзоликка қабул қилиниши мамлакатнинг вольфрам саноатидаги салоҳияти халқаро миқёсда эътироф этилганининг ёрқин далилидир.

ЎзТМК ушбу ташкилотга қўшилиш орқали жаҳон вольфрам саноатининг барқарор иштирокчисига айланди. Аъзолик эса ЎзТМКга глобал бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик ҳисоботларни олиш ҳамда йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради. 

Халқаро вольфрам саноати ассоциацияси вольфрам қазиб олиш, қайта ишлаш ва истеъмол бозорларини чуқур таҳлил қилиш, соҳага рақамли ва аналитик ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ва барқарор ечимларни илгари суриш билан шуғулланади. Бугунги кунда ITIA Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компаниялари ҳамда илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг