Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет Тошкентнинг бугунги ҳавоси ҳақида маълумот берди

Ўзгидромет Тошкентнинг бугунги ҳавоси ҳақида маълумот берди

Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик стансиялари маълумотларига кўра, 4 феврал соат 8:00 ҳолатига Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 26,2 мкг/м3 ни ташкил этган.

Ўзгидромет  маълумотига кўра, бу кўрсаткич СанЭҚваН (санитария қоидалари ва нормалари) 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган  меъёрдан ошмади.

PM2,5 майда дисперсли заррачалар  миқдори 23,7 мкг/м3 ни ташкил этди ва ЖССТ тавсияларидан 4,7 марта ошди (5 мкг/м3).

Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,5 мг/м3 ни ташкил этди, СанЭҚваН 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг