Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин

Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин

Ўзини ўзи банд қилган шахсга солиқ хизмати органига Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки солиқ органига интеграция бўлган электрон платформалар орқали рўйхатдан ўтиш имкони берилиши мумкин.

Бу борада эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиляпти.

Унга мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёҳуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестирига киритилган ва солиқ хизмати органига интеграция бўлган электрон платформалар (маркетплейслар) томонидан  рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Бунда сўровнома ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан махсус мобил илова ёки шахсий кабинет ёҳуд белгиланган тартибда давлат реестирига киритилган ва солиқ хизмати органига интеграция бўлган электрон платформалар (маркетплейслар) орқали электрон шаклда электрон рақамли имзо ёки имзо сифатида тан олинадиган биометрик идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган «Face-ID» усуллар ёрдамида мустақил равишда, шунингдек давлат солиқ хизмати органига келганда эса солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади.

Электрон тижорат платформалар (маркетплейслар) юзи орқали биометрик идентификация қилишда Ўзбекистонда «Киберхавфсизлик» ДУК ижобий хулосаси берилган тизимлардан фойдаланиши шарт. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг