Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бир гуруҳ ёшларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

Президент бир гуруҳ ёшларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

Президент Мирзиёев барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатган, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан тараққиётга хизмат қилаётган бир гуруҳ ёшларни рағбатлантириш мақсадида тегишли қарорни имзолади.

Унга кўра, ушбу иқтидорли йигитлар фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланадилар.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилади.

Шунингдек, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати ушбу ҳаволада. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг