Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Бухорога боради

Президент Бухорога боради

Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ташриф давомида вилоятдаги илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилиши айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг