Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг қўшимча вазифалари белгиланди. Жумладан, Агентлик аҳолини ташвишга солаётган масалалар ва муаммоларга ечим топиш ҳамда ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни трансформация қилиш бўйича истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқади.

Бу борада жорий йил 8 ноябр куни Президентнинг ПФ–190-сон фармони қабул қилинди.

Фармон билан, шунингдек, Агенликка ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга йўналишларда хориж мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни (шу жумладан, хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини) ўрганишни ташкил қилиб, уларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси ҳам юкланяпти.

Шу билан бирга, Агентлик:

  • халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларни имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш юзасидан республиканинг илмий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар ойда жалб қилинган хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотни Стратегик ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг