Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент икки кишини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Президент икки кишини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев шоир Хушбоқ Раҳимов ва «TSC HK Investment» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Тиан Шучунни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Давлат раҳбари имзолаган ҳужжатда, жумладан, шоир, маънавият тарғиботчиси Раҳимов Хушбоқ «кўп йиллик самарали бадиий-ижодий фаолияти билан замонавий адабиётни ватанпарварлик, фидойилик, инсонийликни тараннум этувчи асарлар билан бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар ва анъаналарни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун» ушбу орден билан мукофотланган.

Шунингдек, «TSC HK Investment» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Тиан Шучун «Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, икки томонлама манфаатли шерикликни ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга қўшаётган муносиб ҳиссаси, юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштириш, замонавий қурилиш-архитектура ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истиқболли ва инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги катта хизматлари учун» мукофотланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг