Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди

Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. 

Тадбирдан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

Ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан учун жонини фидо қилган турли миллатларга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг қаҳрамонлиги ва жасорати рамзидир.

Президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг