Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент раислигида ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди

Президент раислигида ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда таъкидланишича, сўнгги олти йилда мамлакат аҳолиси 5,5 миллион нафарга ўсган, ҳадемай 40 миллионга етади. Фойдаланишга топширилган янги уй-жойлар эса 2017 йилдан буён 326 мингтани ташкил қилган.

Бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошган.

«Охирги уч йилда 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилди.

Соҳага бозор тамойиллари жорий қилиниб, юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Сейсмик хавфсиз ва энергия тежамкор йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйларни қуриш бўйича 11 та йирик кластер пайдо бўлди», – дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг