Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари маълум қилинди

Бугун, 20 июнь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида cайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этишга доир масала муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида Президентлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июн куни бошланиб 2023 йил 5 июл куни якунланиши белгиланди. Cайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари эса соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда муддатидан илгари Президентлик сайлови жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter