Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар бериляпти

Пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар бериляпти

Парламент Қуйи палатасининг бугун, 10 сентябрдани мажлисида назорат остидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Муҳокамада депутатларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатлари ортиб бормоқда ва бу ушбу йўналишдаги ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Жумладан, суд томонидан белгиланган чеклов ва мажбуриятларни бажармаган пробация назоратидаги шахслар содир этган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича тез ва таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш борасида ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар бериш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Яъни, ички ишлар органлари номидан 185-2 ва 187-моддалари бўйича пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати пробация хизматининг катта инспекторига бериляпти.

Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларга нисбатан қўлланилган таъсир чораларининг натижадорлиги ошишига олиб келади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг