Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди

«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди

Бугун 4 февраль куни «Қамчиқ» довонида «Тошкент - Водий» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Merсedes-Benz» русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, соат 1:53 да А-373 автомобиль йўлининг 227 километрида «Тошкент – Водий» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Merсedes-Benz» русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар тушган.

Зудлик билан воқеа жойига Бошқарма бошлиғи Ҳ.Бобонов бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 2:28 да тўлиқ бартараф этилган. Автомашина юк хонасида бўлган маҳсулотларнинг асосий қисми ва ҳайдовчининг ҳаёти ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг