Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳрида уй ёниб кетди

Наманган шаҳрида уй ёниб кетди

Кеча, 30 декабрь куни Наманган шаҳрида хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда Наманган ФВБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, куни кеча соат 17:50да Фавқулодда вазиятлар бўлимига Наманган шаҳар, «Зиёкор» Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи жойига бориб, содир бўлган ёнғинни соат 18-30да ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида яшаш уйини 50 кв.м майдонда шифт том қисми ҳамда уй-жихозлари хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлари ёниб зарарланган.

Ёнғинда куйиб тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг