Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамоқхоналардаги маҳкумларга ҳам давлат хизматлари кўрсатилади – лойиҳа

Қамоқхоналардаги маҳкумларга ҳам давлат хизматлари кўрсатилади – лойиҳа

Ички ишлар вазирининг Жазони ижро этиш муассасалари (ЖИЭМ)нинг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритишга оид буйруғи лойиҳасига кўра, келгусида қамоқхоналардаги маҳкумларга ҳам давлат хизматлари кўрсатилиши мумкин.

Қайд этилишича, жазони ижро этиш тизимини фаолиятини рақамлаштириш, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш орқали, маҳкумларнинг ҳуқуқлари таъминланишини халқаро ҳуқуққа босқичма-босқич мувофиқлаштириш режалаштирилмоқда.

Бунда маҳкумларнинг электрон давлат хизматлари, шу жумладан, нотариат хизматларидан фойдаланиши учун ЖИЭМ маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади.

Мазкур хона веб-камера ҳамда Жаҳон ахборот интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг