Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида оқ рангли Cobalt қидириляпти. У мактаб ўқувчисини уриб қочиб кетган

Қаршида оқ рангли Cobalt қидириляпти. У мактаб ўқувчисини уриб қочиб кетган

Жорий йил 5 декабрь куни тахминан соат 20:00ларда Қарши шаҳар, «Насаф» кўчасида жойлашган «Оригинал» супер маркети рўпарасидаги йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёда, Қарши шаҳар 6-митти туманида яшовчи, вояга етмаган Х.Д.ни Cobalt уриб юборган.

Автомобил ҳайдовчиси ЙТҲ содир этганига қарамай ҳаёти ва соғлиғи хавф остига қолган вояга етмаган фуқарога ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Натижада, Х.Д. тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Оқ рангли Cobalt экани айтилаётган автомобил давлат рақам белгисисиз бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш бўйича ишлар ташкиллаштирилган.

Фуқаролардан юқоридаги ЙТҲ билан боғлиқ маълумот бўлган тақдирда, ички ишлар органларининг 102 қисқа телефон рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беришлари сўралмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг