Қаршидаги боғча қарийб 700 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдорда газ ўғирлангани аниқланди.
Фуқаро Ў.Э. «G». нодавлат мактабгача таълим муассасасини давлат рўйхатидан ўтказиб, фаолиятига норасмий раҳбарлик қилиб келган ва ушбу муассаса биносида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 697,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter