Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 14 ёшли қиз ота-онаси томонидан аёвсиз калтакланди

Қашқадарёда 14 ёшли қиз ота-онаси томонидан аёвсиз калтакланди

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизнинг ўз ота-онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Қашқадарё вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани «Қорабайир» маҳалласида истиқомат қилувчи оилаларнинг бирида юз берган.

Аниқланишича, 14 ёшли Х.Г. онаси М.М. (41 ёш) ҳамда отаси Т.Р. (45 ёш) томонидан калтакланган.

Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, Ички ишлар органларига хабар берилган.

Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. эса руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг