Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ўқитувчилар ўртасидаги жанжалга муносабат берилди

Қашқадарёда ўқитувчилар ўртасидаги жанжалга муносабат берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 89-умумтаълим мактаб директор ўринбосари  А.С. ва инглиз тили фани ўқитувчиси Б.М. лар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан.

Қашқадарё Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Убайдулла Ориповнинг маълум қилишича, мазкур мактаб фаолияти 2023 йилда ҳам бир неча маротаба ўрганилган.Таълим тизимида ислоҳотларни ўрнатилган тартиб асосида амалга оширилиши назоратга олинган. Педагог ходимлар фаолиятига эса ҳуқуқий баҳо берилади.

Шунингдек, 89-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори Камол Турдиев ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари А.С. 2023 йил 14 ноябрда ўз аризасига асосан ишдан бўшатилган. Шунингдек, 2024 йил 31 январда Чироқчи туманлараро суди қарорига асосан вазифасига қайта тикланган. Аммо мактаб директорининг буйруғи чиқмаган бўлса-да, мактаб фаолиятига аралашиб келган ва келишмовчилик ҳам шунинг ортидан келиб чиққан.

Жандал вақтида инглиз тили фани ўқитувчиси Б.М. ҳушидан кетиб йиқилган. Мактаб маъмурияти томонидан зарурий ёрдам кўрсатилган ва Б.М. турмуш  ўртоғи ҳамда ўқитувчилар ёрдамида шахсий автомобили билан Қарши шаҳридаги шифохонага олиб кетилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг