Қашқадарёдаги ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот: қурбонлар сонига аниқлик киритилди

Бир муддат олдин Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудидан ўтган марказий йўлда 2 та машина тўқнашиб, сўнг ёниб кетгани, нат ижада эса 5 нафардан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида мхабар берилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, 2022 йил 15 август куни соат тахминан 22:30 ларда халқаро аҳамиятга молик А-380 «Ғузор-Бухоро-Некус-Бейнау" автомобиль йўлининг 105-километрида Муборак тумани Қорақум қишлоғи ҳудудида «Gentra» русумли автомобиль ҳайдовчиси Муборак-Косон йўналиши бўйича ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган «Spark» русумли автомашинанинг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада «Spark» русумли автомашина ҳайдовчиси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган 1 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
«Gentra» русумли автомашина ҳайдовчиси ва ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган 5 нафар фуқаро ҳам оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter