Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик 115 ёшли уруш қатнашчиси ўн минг доллар миқдорида пул мукофоти олди

Қашқадарёлик 115 ёшли уруш қатнашчиси ўн минг доллар миқдорида пул мукофоти олди

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов президент табригини ўқиб эшиттирди.

Қашқадарё вилоятида яшовчи 115 ёшли уруш қатнашчисига ўн минг доллар миқдоридаги президент мукофоти етказилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов президентнинг табригини ўқиб эшиттириш учун энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонига ташриф буюрди.

“Қамашилик Рўзибой бобо Сатторов 115 ёшни қарши олган бўлиб, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов давлатимиз раҳбарининг табригини Рўзибой бобога ўқиб эшиттирди”, — дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими Рўзибой Сатторовга президент мукофоти, ўн минг доллар миқдоридаги пулни топширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг